Депутатлик суров юборилди 📢
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга доир бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар ташкил этиб келинмоқда.
Бироқ олиб борилган қайта ўрганишлар натижасида амалда моддий аҳволи яхши ва ўз-ўзини таъминлай оладиган айрим фуқароларнинг камбағал оилалар реестрига асоссиз киритиш ҳолатлари кузатилмоқда.
📉 Бунинг оқибатида маҳалладаги ёрдамга муҳтож, камбағаллик даражасидаги оилаларни ушбу рўйхатга киритиш имкониятлари чекланмоқда