Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Динара Кенжеева ўз сайлов округида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган фуқаролар билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида уларнинг ижтимоий ҳимояси, турмуш шароити ҳамда давлат томонидан тақдим этилаётган имтиёз ва хизматлардан фойдаланиш ҳолати атрофлича ўрганилди.
✅Учрашув чоғида фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги муҳокама қилинди.
✅Депутат томонидан давлат томонидан берилган имтиёзларнинг амалда тўлиқ ва тўғри қўлланилиши, зарур ёрдам ва хизматларнинг манзилли етказилиши юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар давом эттирилиши таъкидланди.
⏺Бундай учрашувлар аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини чуқур ўрганиш, муаммоларга ечим топиш ва фуқаролар билан очиқ мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.