Жорий йилнинг 4 июнь куни Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Азамат Ҳайдарқулович Худайбердиев томонидан “Шўртепа” МФЙ Шодибек қишлоғи аҳолиси билан ўтказилган учрашув ва мулоқотлар давомида кўтарилган муаммолар юзасидан туман Ободонлаштириш бошқармасига депутат сўрови юборилган эди. Ушбу масалаларни депутат иштирокида ўрганиш белгиланганлиги муносабати билан жойига чиқиб ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўрганиш жараёнида Шодибек қишлоғидаги айрим ички йўлларнинг узоқ муддатданл буён таъмирталаб ҳолга келгани, айрим жойларда ҳаракатланиш қийинлашгани аниқланди. Мавжуд ҳолат жойида таҳлил қилиниб, йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Мутасадди ташкилотлар томонидан ички йўлларни босқичма-босқич таъмирлаш, аҳоли учун қулай транспорт ҳаракатини таъминлаш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.