Yangiliklar

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли томонидан сайлов округида жойлашган 42-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида муассасанинг моддий-техник базаси, болаларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳолати кўздан кечирилди. Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шароити, уларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлиги алоҳида ўрганилди.

Шунингдек, ҳамшира хонаси фаолияти, мавжуд дори-дармон воситалари захираси, уларнинг сақланиш ҳолати ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун яратилган шароитлар таҳлил қилинди.

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар белгилаб олинди.

Slide 1 of 2