Yangiliklar

Газнон маҳалласида бунёдкорлик ишлари жадал суръатда давом этмоқда.

Газнон маҳалласида бунёдкорлик ишлари жадал суръатда давом этмоқда.

Бугунги кунда Газнон маҳалласида ибрат бўларли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. 

Хусусан, маҳаллага кириш қисмида замонавий дарвоза ўрнатилди.

Халқаро гул байрами арафасида маҳаллада гулхоналар барпо этиш ишлари ҳам бошлаб юборилди. Мазкур гулхоналар ҳомийлик асосида ташкил этилиб, уларни 4 километр узунликда барпо этиш режалаштирилган.

Шунингдек, маҳаллада ёшлар учун кутубхона ташкил этиш ишларига ҳам асос солинмоқда.

Бугун туман ҳокими, халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати А.Нажмиддинов Газнон маҳаллада бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди ҳамда масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Slide 1 of 3