ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашида “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари иштирокида фуқаро Адашева Фотиманинг мурожаати ўрганилди.
Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида фуқаронинг муаммоси атрофлича тингланиб, унинг ҳуқуқий жиҳатлари батафсил таҳлил этилди. “Мадад” ННТ мутахассислари томонидан фуқарога амалдаги қонунчилик асосида тушунтиришлар берилиб, зарур ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, мурожаат мазмунидан келиб чиқиб, масалани ҳал этиш юзасидан тегишли тартиб-таомиллар ва амалий чоралар юзасидан йўналишлар белгиланди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.