Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat uchrashuvi - murojaatlar o‘rganilmoqda
янв.21
“Korrupsiyaga qarshi kurashish va xavfsizlik masalalari bo‘yicha” doimiy komissiyasining navbatdagi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVI.....
янв.21
Aholi bilan ishlash samaradorligi o‘rganildi
янв.21
Kengashning 2026-yil may oyi uchun ish rejasi
янв.21
2026-yil may oyi davomidagi deputatlarning uchrashuvlar o‘tkazish reja-jadvali
янв.21
Ijtimoiy-iqtisodiy barqarorlikka erishish - muhim bosqich
янв.21
Hududdan murojaatlar - deputat uchrashuvi davom etayapti
янв.21
“Reglament va deputatlik odob-axloqi masalalari bo‘yicha” doimiy komissiyasining navbatdagi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVI.....
Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятининг ишчи ўрганиши: Муаммо ва ечим.

 21-"Мирдош" сайлов округи, "Мирдош" маҳалла фуқаролар йиғини. Халқ депутатлари туман Кенгашидаги бўш турган (вакант) 21-"Мирдош" сайлов округида депутатлик назоратини узлуксиз таъминлаш ҳамда аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини сусайтирмаслик мақсадида, туман Кенгаши котибияти томонидан маҳалладаги ижтимоий вазият юзасидан навбатдаги мониторинг тадбирлари ўтказилди. 

Туман Кенгаши котибияти мутахассиси Т.Ярашев томонидан маҳалладаги "Маҳалла еттилиги" аъзоларининг фаолияти, хусусан, ижтимоий дафтарларда турувчи фуқаролар билан ишлаш ҳолати
таҳлил қилинди.
 

Ўрганиш давомида маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи, боқувчисини йўқотган давлат таъминотидаги оила Пирматова Улбозорнинг хонадони яшаш шароитлари кўздан кечирилди. Кўздан кечириш давомида
қуйидагилар аниқланди:
 

Фуқаро истиқомат қилаётган уйнинг ошхона қисми техник жиҳатдан носоз ҳолатга келиб қолган; 

Том қисмидаги ёғоч устунлар зарарли ҳашаротлар (кемирувчилар) томонидан жиддий шикастланган; 

Мазкур ҳолат бинонинг қулаш хавфини юзага келтириб, фуқаро ва унинг оила аъзолари хавфсизлигига таҳдид солмоқда. 

Фуқаронинг ошхонани қайта қуриб бериш ва таъмирлаш бўйича қилган мурожаати жойида ижрога йўналтирилди. Мазкур масаланинг ижтимоий аҳамияти ҳамда округда депутат йўқлигини инобатга олиб, туман Кенгаши котибияти томонидан тезкор чора кўриш белгиланди.   

Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири У.Одилов томонидан мазкур муаммони қисқа муддатларда бартараф этиш, зарур қурилиш материалларини ажратиш ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилот ва идораларга депутатлик сўрови чиқарилиши юзасидан келишиб
олинди.

Ҳозирда мазкур хонадонда таъмирлаш ишларини бошлаш учун масъуллар белгиланиб, жараён туман Кенгаши котибиятининг алоҳида назоратига олинди. 

 "Инсон қадри учун" тамойили асосида олиб борилаётган бу каби ўрганишлар, сайлов округида депутат вақтинча мавжуд бўлмаса-да, халқ муаммолари эътибордан четда қолмаслигини таъминлайди.  

Slide 1 of 3