Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat uchrashuvi - murojaatlar o‘rganilmoqda
янв.21
“Korrupsiyaga qarshi kurashish va xavfsizlik masalalari bo‘yicha” doimiy komissiyasining navbatdagi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVI.....
янв.21
Aholi bilan ishlash samaradorligi o‘rganildi
янв.21
Kengashning 2026-yil may oyi uchun ish rejasi
янв.21
2026-yil may oyi davomidagi deputatlarning uchrashuvlar o‘tkazish reja-jadvali
янв.21
Ijtimoiy-iqtisodiy barqarorlikka erishish - muhim bosqich
янв.21
Hududdan murojaatlar - deputat uchrashuvi davom etayapti
янв.21
“Reglament va deputatlik odob-axloqi masalalari bo‘yicha” doimiy komissiyasining navbatdagi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVI.....
Туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Камолов Шохрух Эргашевич томонидан жойларда ўрганиш ишлари амалга оширди.

 13-“Самарқанд” сайлов округи депутати
Солиева Марҳабо Рахматовна соғлиги йуқлиги сабабли депутатга бириктирилган Халқ
депутатлари Хатирчи туман Кенгаши котибият бош мутахассиси Камолов Шохрух
Эргашевич томонидан “Дамариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган
ижтимоий ходимнинг иш фаолияти ўрганилди.
 

Ўрганиш жараёнида ижтимоий ходим
томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами билан олиб борилаётган
ишлар, жумладан, эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш, уларга манзилли ижтимоий ёрдам
кўрсатиш, давлат томонидан ажратилаётган нафақа ва моддий кўмакларни
расмийлаштиришда амалий ёрдам бериш ҳолатлари таҳлил қилинди.
 

Шунингдек, ижтимоий хизматлардан
фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида
кўриб чиқиш, муаммоларни бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган ишларга
алоҳида эътибор қаратилди.
 

Ижтимоий ходим томонидан аҳоли билан
манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва тегишли ташкилотлар билан
ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилаётганлиги аниқланди.

Ўрганиш давомида ижтимоий ходим фаолияти
умумий жиҳатдан қониқарли деб баҳоланди. Бироқ, айрим йўналишларда иш
самарадорлигини янада ошириш, ҳужжатлар билан ишлашда аниқлик ва тезкорликни
таъминлаш, аҳоли билан тушунтириш ишларини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.
 

Хулоса сифатида, ижтимоий ходим
фаолиятини янада такомиллаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда
манзилли ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш бўйича тегишли таклиф ва
тавсиялар берилди.
  

Slide 1 of 3