Беруний туманидаги "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла аҳолиси иштирокида Экология партиясидан 20-С.Эшчанов сайлов округидан сайланган депутат Хидирбаев Бахрам Аминович томонидан Президент Мурожаатномасидаги олтита устувор йўналиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Мурожаатномада белгилаб берилган устувор вазифалар, маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш, иқтисодиётни юксалтириш, технологик ва инновацион ривожланиш, сунъий интеллект, “яшил” энергетика, экологик мувозанат, замонавий касблар ва янги меҳнат бозори мавзулари муҳокама қилинди.
Президент Мурожаатномаси — халқимиз, маҳалла ва ёшларимиз салоҳиятига бўлган ишонч рамзидир. Шунингдек, тадбирда депутат томонидан сайловчилар олдида 2025 йил IV-чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти ўқиб эшиттирилди.