Yangiliklar

САМАРАСИЗ БОҒЛАР ЎРНИДА ИНТЕНСИВ БОҒЛАР БАРПО ЭТИЛАДИ

САМАРАСИЗ БОҒЛАР ЎРНИДА ИНТЕНСИВ БОҒЛАР БАРПО ЭТИЛАДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов «Тўйчи Неъматов Бекобод» агрофирмаси ҳудудидаги «Парпибоев Нажмиддин Шамсиддин» фермер хўжалигида бўлиб, самарадорлиги паст боғлар ўрнида интенсив боғ барпо этиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
🌱 Ўрганиш давомида боғдорчиликда замонавий агротехнологияларни қўллаш, ер майдонларидан унумли фойдаланиш ҳамда ҳосилдорликни ошириш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, депутатлик фаолияти нуқтаи назаридан ҳудуднинг аграр салоҳиятини ошириш, фермерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини кўпайтиришда интенсив боғдорчиликнинг аҳамиятига урғу берилди.
🍎 Интенсив боғларнинг барпо этилиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми ва сифатини ошириш, фермер хўжаликларининг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Slide 1 of 4