Yangiliklar

НУРАФШОН» МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ АСФАЛЬТЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

НУРАФШОН» МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ АСФАЛЬТЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов «Нурафшон» маҳалласида бўлиб, «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ички йўлларни асфальтлаш ишларининг бориши билан танишди.
🔹 Маҳалла аҳолиси жорий йилги «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-мавсумида фаол иштирок этиб, 1 миллиард 640 миллион сўм маблағ ажратилишига эришди. Мазкур маблағ ҳисобидан маҳалланинг 3,842 километр ички йўлларини асфальтлаш белгиланган.
🚧 Айни пайтда «Навбаҳор» ва «Маърифат» кўчаларида асфальтлаш ишлари бажарилган бўлиб, «Тинчлик» кўчасида ишлар давом этмоқда.
Ўрганиш давомида йўлларни белгиланган талаблар асосида сифатли асфальтлаш, ишларни ўз вақтида якунлаш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.
🤝 Аҳоли ташаббуси асосида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа фуқароларнинг кундалик қатновини енгиллаштириш, ички йўллар ҳолатини яхшилаш ва маҳалла инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилади.

Slide 1 of 4