Yangiliklar

Аҳолига бепул юридик хизматлар кўрсатилиши ўрганилди.

 Аҳолига бепул юридик хизматлар кўрсатилиши ўрганилди.

Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибияти бош мутахассиси Б.Жўраев томонидан 16-Навоий сайлов округи ҳудудида жойлашган Давлат хизматлари биносида фаолият юритаётган аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатувчи «Мадад» НТТ фаолияти билан танишилди.
Ўрганиш давомида фуқароларга кўрсатилаётган бепул ҳуқуқий маслаҳат ва юридик хизматларнинг сифати, самарадорлиги ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолатига эътибор қаратилди.
Шунингдек, мазкур хизматлардан фойдаланаётган фуқаролар билан суҳбатлашилиб, уларнинг хизмат кўрсатиш сифати, ҳуқуқий ёрдамнинг қулайлиги ва самарадорлиги бўйича фикр-мулоҳазалари тингланди.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга сифатли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида ҳамкорликни янада кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Slide 1 of 1