Туман ҳудудида ижтимоий объектларнинг иссиқлик тармоқларининг куз-қиш мавсумида тўлиқ ишлашини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгаши депутатлари томонидан жамоатчилик назорати асосида ўрганишлар олиб борилмоқда. Шундай жамоатчилик назорати туманлик Кенгаш депутати Г.Каллибекова томонидан Кун нури МФЙ ҳудудидаги 18-сонли мактабда ўтказилди. Жамоатчилик ўрганиши давомида мактабда қозонхоналар, иситиш тармоқлари тўлиқ соз ҳолатда ишлаб турганлиги аниқланди.