Ташриф давомида мактабда яратилган шарт-шароитлар, таълим жараёни ҳамда ўқувчилар учун ташкил этилган муҳит билан танишилди. Шунингдек, депутат мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари билан учрашиб, уларнинг келгуси режалари, орзу-мақсадлари ҳақида суҳбатлашди.
Суҳбат жараёнида ёшларнинг билим олиши, касб танлаши ва келажакда юрт равнақига муносиб ҳисса қўшиши муҳим эканлиги таъкидланди.