Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

“Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳаси доирасида “Сайёр қабул” тадбири ўтказилди.

Чортоқ туманида аҳоли билан яқин мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда уларнинг мурожаатларига амалий ечим топиш мақсадида туманинг чегара олди ҳудудида жойлашган “Ҳазратишоҳ” маҳалласида “Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳаси доирасида “Сайёр қабул” тадбири ўтказилди.

Туман адлия бўлими ходимлари,маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этган ушбу тадбирда фуқароларни қийнаб келаётган турли масалалар юзасидан атрофлича фикр-мулоҳаза алмашилди. 

Шу билан бирга, ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, мурожаатларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Мазкур лойиҳа аҳоли ва давлат органлари ўртасида очиқ мулоқот ва ҳамкорликни таъминлаш, жойларда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 4