Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Arabmozor mahallasida ijtimoiy-iqtisodiy islohotlar va 24 ta muhim tavsiya ijrosi o‘rganildi
янв.21
Arabmozor mahallasida ijtimoiy himoya va kambag‘allikni qisqartirish yo‘nalishidagi ishlar o‘rganildi
янв.21
Arabmozor mahallasida ichki yo‘llarni asfaltlash va infratuzilmani yaxshilash ishlari o‘rganildi
янв.21
32-umumiy o‘rta ta’lim maktabida kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik ishlari va qozonxonalar holati o‘rganildi
янв.21
Kengash qarorining ijrosi deputat nazoratida
янв.21
Imtiyozli kredit va limonchilik yo‘nalishi: Besarang mahallasidagi mikroloyihalar faoliyati o‘rganildi
янв.21
Besarang mahallasida kambag‘allikni qisqartirish va ijtimoiy himoya yo‘nalishidagi ishlar o‘rganildi
янв.21
Besarang mahallasida bandlik va tadbirkorlikni rivojlantirish borasidagi ishlar o‘rganildi
янв.21
Ko‘p qavatli uylar atrofida bunyodkorlik ishlari: “Do‘stlik” MFYdagi o‘rganishlar tafsilotlari
янв.21
2-sonli ixtisoslashtirilgan maktabda kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik holati tahlil qilindi
Ппрофилактика инспектори фаолияти ўрганилди.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллаларда олиб борилаётган профилактика ишлари ҳамда профилактика инспектори фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳамда ижтимоий муҳит барқарорлигини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, профилактика инспектори томонидан: 🔹 аҳоли билан мунтазам мулоқот олиб бориш; 🔹 нотинч ва назоратда турувчи оилалар билан ишлаш; 🔹 ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш; 🔹 хотин-қизлар ва нуронийлар билан профилактик суҳбатлар ташкил этиш; 🔹 маҳалладаги ижтимоий муаммоларни барвақт аниқлаш ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш ишлари юзасидан амалий фаолият таҳлил қилинди.
Депутат томонидан маҳаллада тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, аҳоли айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, профилактика ишларини янада самарали ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Ўрганиш якунида маҳаллада жамоат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли мурожаатларига ўз вақтида ечим топиш ҳамда секторлар ва тегишли масъул ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.