Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
SHODLIK MAHALLASIDA IJTIMOIY YORDAM VA XIZMATLAR SAMARADORLIGI O‘RGANILDI.
янв.21
DEPUTATLAR FAOLIYATIGA BAG‘ISHLANGAN MAQOLALAR “TOSHLOQ TONGI” GAZETASIDA CHOP ETILDI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI TOSHLOQ TUMAN KENGASHINING “KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISH VA XAVFSIZLIK MASALALARI BO‘YICHA” DOIMIY KOMISSIYASI YIG‘ILISHI O‘TKAZILDI.
янв.21
TOSHLOQ TUMANIDA DEPUTAT VA HOKIM YORDAMCHISINING HAMKORLIGI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT SO'ROVI YUBORILDI.
янв.21
KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISH BO‘YICHA AMALGA OSHIRILAYOTGAN ISHLAR TAHLIL QILINDI
янв.21
QO‘RG‘ONCHA OILAVIY SHIFOKORLIK PUNKTIDAGI SHART-SHAROITLAR DEPUTATLAR NAZORATIDA
янв.21
MAHALLADA YOSHLARNI SPORT BILAN SHUG‘ULLANISHIGA E’TIBOR QARATILMOQDA.
янв.21
YOSHLAR YETAKCHISI TOMONIDAN AMALGA OSHIRILGAN ISHLAR TAHLIL QILINDI.
янв.21
YOSHLAR YETAKCHISI TOMONIDAN AMALGA OSHIRILGAN ISHLAR TAHLIL QILINDI.
“Депутат муаммони ўрганди ва ечимини топди”

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши раиси, депутат Х.Каюмовнинг “Юксалиш” МФЙда бўлиб ўтган қабулида, Қўйлиқ-3 мавзеси, 36 уйда яшовчи 1-гурух ногирони С.Баландиннинг яшаб турган уйи тамирталаблиги тўғрисида мурожаат бўлганди. 

⚡️ Депутат Х.Каюмов махалла раиси И.Аринов билан биргаликда С.Баландиннинг хонадони жойига чиқиб ўрганди. 

Хақиқатда уй таъмирга мухтожлиги аниқланди. Депутат Х.Каюмов Миробод тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори К.Рустамов билан боғланиб, масалани ечими юзасидан халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг навбатдаги сессияси мухокамасига таъмирлаш ишлари учун асосланган хужжатлар тўпламини тақдим этиши ҳақида, шунингдек, Кенгаш қарори билан туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси номига “Саховат ва кўмак”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” жамғармаларининг ҳар биридан 30,9 млн.сўмдан маблағ ўтказиб бериш тўғрисида депутат билан биргаликда таклиф киритишини сўради. 

Кенгаш ўз навбатида 24-апрел куни бўлиб ўтадиган сессиясида ушбу масалани кўриб чиқиб, Сергей Иванович ва шу каби бошқа хонадонларни таъмирлаш ишларига маблағ йўналтирилиши тўғрисида ижобий қарор қабул қилишини мурожаатчи ва махалла раисига маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг2025-йил 30-январдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-17-сон Фармони ҳамда 2026-йил 5-февралдаги “2026-йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-49-сон Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги, Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлигининг қўшма қарори, Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг 2026-йил 11-мартдаги 01-13/402-сонли ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 2026-йил 11-мартдаги 05/22/2138-сонли қўшма хати.

📌 Энди сессия қарори ва натижани кутамиз, бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.

Slide 1 of 6