Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISH BO‘YICHA AMALGA OSHIRILAYOTGAN ISHLAR TAHLIL QILINDI
янв.21
YOSHLAR YETAKCHISI TOMONIDAN AMALGA OSHIRILGAN ISHLAR TAHLIL QILINDI.
янв.21
DEPUTAT MAHALLADA
янв.21
AYLANMAJAR MAHALLASIDA MAHALLA OBODLIGI BO‘YICHA ISHLAR SAMARALI AMALGA OSHIRILMOQDA
янв.21
AYLANMAJAR MAHALLASIDA TADBIRKORLIK LOYIHALARI O‘RGANILDI
янв.21
TURVAT MAHALLASIDA MAHALLA YETTILIGI FAOLIYATI TAHLIL QILINDI
янв.21
AYLANMAJAR MAHALLASIDA BANDLIK VA TADBIRKORLIK ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVI IJOBIY HAL ETILMOQDA.
янв.21
YANGI ISH O‘RINLARI YARATISH VA TOMORQA YERLARIDAN FOYDALANISH KO‘RIB CHIQILDI
янв.21
XONARIQ MAHALLASI IJTIMOIY-IQTISODIY RIVOJLANISH YO‘L XARITALARI BO‘YICHA O‘RGANILDI
Оғир маҳаллаларни ривожлантириш ишлари давом этмоқда.

Оғир маҳаллаларни ривожлантириш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-49-сонли қарорига асосан, Янгиқўрғон туманида “оғир” тоифага киритилган 4 та — “Қутлуғтол”, “Обод”, “Салмон” ва “Тиллатепа” маҳаллалари танлаб олинган.

Мазкур маҳаллаларда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини янгилаш мақсадида жами 12 млрд. сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилган.

Ҳозирда дастур доирасида “Обод” маҳалласида амалий ишлар олиб борилмоқда.

“OZOD” МЧЖ томонидан 600 млн. сўм маблағ ҳисобидан 1 километр узунликдаги канализация тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Янгиқўрғон туман хокими,халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати А.Нажмиддинов сайлов округидаги ушбу қурилиш жараёнларини кўздан кечирди, масъулларга объектни талаб даражасида топшириш  бўйича вазифалар берилди.

Slide 1 of 4