Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISH BO‘YICHA AMALGA OSHIRILAYOTGAN ISHLAR TAHLIL QILINDI
янв.21
YOSHLAR YETAKCHISI TOMONIDAN AMALGA OSHIRILGAN ISHLAR TAHLIL QILINDI.
янв.21
DEPUTAT MAHALLADA
янв.21
AYLANMAJAR MAHALLASIDA MAHALLA OBODLIGI BO‘YICHA ISHLAR SAMARALI AMALGA OSHIRILMOQDA
янв.21
AYLANMAJAR MAHALLASIDA TADBIRKORLIK LOYIHALARI O‘RGANILDI
янв.21
TURVAT MAHALLASIDA MAHALLA YETTILIGI FAOLIYATI TAHLIL QILINDI
янв.21
AYLANMAJAR MAHALLASIDA BANDLIK VA TADBIRKORLIK ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVI IJOBIY HAL ETILMOQDA.
янв.21
YANGI ISH O‘RINLARI YARATISH VA TOMORQA YERLARIDAN FOYDALANISH KO‘RIB CHIQILDI
янв.21
XONARIQ MAHALLASI IJTIMOIY-IQTISODIY RIVOJLANISH YO‘L XARITALARI BO‘YICHA O‘RGANILDI
Зарбдор маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.

Ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал этишда маҳаллий кенгашлар депутатлари “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарори ижроси юзасидан Тўрақўрғон туманидаги Зарбдор МФЙда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати З. Мансуров, туман Кенгаши раиси М. Сойиббаев ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири О. Хошимов иштирок этиб, маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат, аҳолини қийнаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш механизмлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Мулоқотлар давомида “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликни янада кучайтириш, аҳоли мурожаатларига тезкор ва самарали ечим топиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Бу каби ўрганишлар ҳудудлардаги муаммоларни жойида ҳал этиш, халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

Slide 1 of 4