Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISH BO‘YICHA AMALGA OSHIRILAYOTGAN ISHLAR TAHLIL QILINDI
янв.21
YOSHLAR YETAKCHISI TOMONIDAN AMALGA OSHIRILGAN ISHLAR TAHLIL QILINDI.
янв.21
DEPUTAT MAHALLADA
янв.21
AYLANMAJAR MAHALLASIDA MAHALLA OBODLIGI BO‘YICHA ISHLAR SAMARALI AMALGA OSHIRILMOQDA
янв.21
AYLANMAJAR MAHALLASIDA TADBIRKORLIK LOYIHALARI O‘RGANILDI
янв.21
TURVAT MAHALLASIDA MAHALLA YETTILIGI FAOLIYATI TAHLIL QILINDI
янв.21
AYLANMAJAR MAHALLASIDA BANDLIK VA TADBIRKORLIK ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVI IJOBIY HAL ETILMOQDA.
янв.21
YANGI ISH O‘RINLARI YARATISH VA TOMORQA YERLARIDAN FOYDALANISH KO‘RIB CHIQILDI
янв.21
XONARIQ MAHALLASI IJTIMOIY-IQTISODIY RIVOJLANISH YO‘L XARITALARI BO‘YICHA O‘RGANILDI
Ўрганиш ишлари давом этмоқда

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгашининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Н. Назарова, туман Кенгаши раиси М. Сойиббаев ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири О.Хошимов томонидан Тўрақўрғон туманида жойлашган туман марказий деҳқон бозори МЧЖда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида аҳоли учун ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси фаолияти, маҳсулотлар ассортименти, уларнинг сифати ва нарх-наволарининг аҳоли учун мақбуллиги атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, бозордаги савдо жараёнларининг шаффофлиги, нархларнинг барқарорлиги ҳамда сунъий ошириш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳам ўрганилди.

Масъуллар томонидан тадбиркорлар ва сотувчилар билан мулоқотлар ўтказилиб, аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, нархларни асоссиз оширмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга, бозор инфратузилмаси, савдо учун яратилган шароитлар ҳам кўздан кечирилди.

Slide 1 of 5