Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISH BO‘YICHA AMALGA OSHIRILAYOTGAN ISHLAR TAHLIL QILINDI
янв.21
AYLANMAJAR MAHALLASIDA MAHALLA OBODLIGI BO‘YICHA ISHLAR SAMARALI AMALGA OSHIRILMOQDA
янв.21
AYLANMAJAR MAHALLASIDA TADBIRKORLIK LOYIHALARI O‘RGANILDI
янв.21
TURVAT MAHALLASIDA MAHALLA YETTILIGI FAOLIYATI TAHLIL QILINDI
янв.21
AYLANMAJAR MAHALLASIDA BANDLIK VA TADBIRKORLIK ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVI IJOBIY HAL ETILMOQDA.
янв.21
YANGI ISH O‘RINLARI YARATISH VA TOMORQA YERLARIDAN FOYDALANISH KO‘RIB CHIQILDI
янв.21
XONARIQ MAHALLASI IJTIMOIY-IQTISODIY RIVOJLANISH YO‘L XARITALARI BO‘YICHA O‘RGANILDI
янв.21
SANITARIYA-GIGIYENA TALABLARIGA RIOYA ETILISHI O‘RGANILDI
янв.21
BALIQCHILIK VA CHORVACHILIK LOYIHALARI AHOLI DAROMADLARINI OSHIRMOQDA
муносабат

 2025 йил 23 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси ўз ишини бошлади. Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. 

Юбилей сессияси жаҳон ҳамжамияти учун алоҳида аҳамият касб этмоқда. Чунки глобал миқёсдаги муаммолар — хавфсизлик, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги, киберхавфсизлик ва барқарор ривожланиш масалалари кун тартибининг марказида турибди. 

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатда амалга оширилаётган ислоҳотлари, минтақавий ҳамкорлик ва глобал
муаммоларга нисбатан ёндашувлар ҳақида фикр билдирди. Хусусан, Марказий Осиёда барқарорликни таъминлаш, иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш ва экологик муаммоларга ечим топиш масалаларига алоҳида урғу қаратди. 

Президент шунингдек, БМТ доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш
борасида Ўзбекистоннинг ташаббусларини илгари сурди. 

Юбилей сессияси доирасида дунё етакчилари глобал ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда самарали чора-тадбирларни муҳокама қилишмоқда. 

Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан илгари сурган ташаббуслари нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун муҳим стратегик аҳамият касб этади.  

  

Х.Жақсибаева 

Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгаши депутати