Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
SHODLIK MAHALLASIDA IJTIMOIY YORDAM VA XIZMATLAR SAMARADORLIGI O‘RGANILDI.
янв.21
DEPUTATLAR FAOLIYATIGA BAG‘ISHLANGAN MAQOLALAR “TOSHLOQ TONGI” GAZETASIDA CHOP ETILDI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI TOSHLOQ TUMAN KENGASHINING “KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISH VA XAVFSIZLIK MASALALARI BO‘YICHA” DOIMIY KOMISSIYASI YIG‘ILISHI O‘TKAZILDI.
янв.21
TOSHLOQ TUMANIDA DEPUTAT VA HOKIM YORDAMCHISINING HAMKORLIGI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT SO'ROVI YUBORILDI.
янв.21
KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISH BO‘YICHA AMALGA OSHIRILAYOTGAN ISHLAR TAHLIL QILINDI
янв.21
QO‘RG‘ONCHA OILAVIY SHIFOKORLIK PUNKTIDAGI SHART-SHAROITLAR DEPUTATLAR NAZORATIDA
янв.21
MAHALLADA YOSHLARNI SPORT BILAN SHUG‘ULLANISHIGA E’TIBOR QARATILMOQDA.
янв.21
YOSHLAR YETAKCHISI TOMONIDAN AMALGA OSHIRILGAN ISHLAR TAHLIL QILINDI.
янв.21
YOSHLAR YETAKCHISI TOMONIDAN AMALGA OSHIRILGAN ISHLAR TAHLIL QILINDI.
#Биринчи_қўнғироқ

#Биринчи_қўнғироқ

⚡️⚡️⚡️ Маҳмуд Тоиров “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

Аввал хабар берганимиздек, бугун туманимиздаги барча мактабларда “Биринчи қўнғироқ” тадбирларидан сўнг “Мустақиллик дарслари” бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоиров ўзи ўқиган 46-мактабдаги “Биринчи қўнғироқ” ва “Мустақиллик” дарсларида иштирок этди.

Тадбирда Маҳмуд Тоиров сўзга чиқиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклаб, туманимиздаги таълим соҳасида эришилган ютуқлар, ёшларимизнинг эришган натижалари ҳақида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан кейинги йилларда ўқитувчи-мураббийлар қадрини ошириш йўлидаги  эзгу саъй-ҳаракатлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Маҳмуд Тоиров байрамона кайфиятда ўтган тадбирлардан сўнг таълим даргоҳида бошланган “Мустақиллик” дарсида  “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбиядан бошланади”, деган олижаноб ғоянинг мазмун-моҳиятини ўқувчи-ёшларга тушунтириб берди.

Жорий йилда 46-мактабда жами 44 нафар бола 1-синфига қадам қўйди.

Slide 1 of 4