35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
SHODLIK MAHALLASIDA IJTIMOIY YORDAM VA XIZMATLAR SAMARADORLIGI O‘RGANILDI.
янв.21
DEPUTATLAR FAOLIYATIGA BAG‘ISHLANGAN MAQOLALAR “TOSHLOQ TONGI” GAZETASIDA CHOP ETILDI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI TOSHLOQ TUMAN KENGASHINING “KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISH VA XAVFSIZLIK MASALALARI BO‘YICHA” DOIMIY KOMISSIYASI YIG‘ILISHI O‘TKAZILDI.
янв.21
TOSHLOQ TUMANIDA DEPUTAT VA HOKIM YORDAMCHISINING HAMKORLIGI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT SO'ROVI YUBORILDI.
янв.21
KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISH BO‘YICHA AMALGA OSHIRILAYOTGAN ISHLAR TAHLIL QILINDI
янв.21
QO‘RG‘ONCHA OILAVIY SHIFOKORLIK PUNKTIDAGI SHART-SHAROITLAR DEPUTATLAR NAZORATIDA
янв.21
MAHALLADA YOSHLARNI SPORT BILAN SHUG‘ULLANISHIGA E’TIBOR QARATILMOQDA.
янв.21
YOSHLAR YETAKCHISI TOMONIDAN AMALGA OSHIRILGAN ISHLAR TAHLIL QILINDI.
янв.21
YOSHLAR YETAKCHISI TOMONIDAN AMALGA OSHIRILGAN ISHLAR TAHLIL QILINDI.
Ассалому алейкум, ҳурматли туман аҳолиси!

 Ассалому алейкум,
ҳурматли туман аҳолиси!
 

  

Муҳтарам Президентимизнинг
ташаббуслари ва бевосита раҳбарлигида барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар
амалга оширилмоқда.
 

Президентимиз ана шу янгиланиш,
ўзгаришларнинг самарали бўлиши кафолати сифатида мамлакатда тинчлик ва
осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини
тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига
кўтарди ва амалий ишларга киришди.
 

"Янги Ўзбекистонда
ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш ана шундай умуммиллий аҳамиятга
молик вазифага айлантирилди.
 

Азиз
фуқаролар, Сизларга ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича дастлабки,
бажарилган ишлар ва таҳлиллар натижалари бўйича ахборот бермоқчиман.
 

Туманимизда тинчлик-осойишталикни
таъминлаш жиноятларнинг сабабларини "маҳаллабай", «хонадонбай» ва
"фуқаробай" муҳокама қилиш тартиби, маҳаллаларни криминоген даражада
таснифлаш тизими, "маҳалла еттилиги" институти, "ижтимоий
профилактика" тамойили асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга
ошириш амалиёти доирасида аҳолида хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида
қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январ кунги ПҚ-1 сонли
Қарори билан ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш, криминоген
вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилиб, маҳаллаларда
"намунавий хавфсиз кўча" ва "намунавий хавфсиз йўлак"
ташкил этилмоқда.
 

Маҳаллаларга ўрнатилган 131 га яқин камералар ёрдамида қидирувдагилар ва жиноятлар
"иссиқ изи" билан очилмоқда.
 

Шунингдек Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 14
март кунги ПҚ-111 сонли Қарори талаблари асосида ҳудудлардаги
криминоген вазият ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича кунлик сўров ва
ўрганишларни йўлга қўйдик.
 

Бунда, криминоген вазият оғир
маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойига чиқиб ўрганилмоқда,
масалан, туманда жиноятларнинг сабаблари таҳлил қилиниб, зарур чора-тадбирлар
белгиланганлиги натижасида туманда умумий жиноятлар

62 тадан 48 тага (22,5 фоиз)га, маҳаллада олдини олиши
мумкин бўлган жиноятлар 52,38 фоизга
камайишига эришилди.
 

Натижада туман ҳудудида қасддан одам
ўлдириш, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик, транспорт воситасини олиб
қочиш ва одам савдоси каби жиноятларининг
содир этилишига йўл қўйилмади.
 

Кейинги пайтларда илгари дуч
келмаган кибержиноятлар салмоғининг ортиши жиддий ташкилий чоралар кўришни
тақозо этмоқда.
 

Жорий йилнинг 7 ойи давомида содир этилган умумий жиноятларнинг 27 фоизини ахборот технологиялари соҳасидаги
жиноятлар ташкил этади. Сўнгги йилларда бу тоифадаги жиноятлар, бир неча
баробар кўпайди.
 

Келгусида жиноятлар қурбони бўлиб
қолмаслигингиз учун:
 

- фирибгарлик билан шуғулланувчи
шахсларнинг интернетдаги
телеграмм ижтимоий тармоқлари
орқали “Расмдаги
сенми”, “видеони очиб кур”, “Суд Қарори”, “Туйга таклифнома” каби АПК файл иловаларини очманг, онлайн тарзда пулингизни кўпайтириб
бериш ҳамда номингизга кредит расмийлаштириб бериш ваъдалирига ва бошқа ҳудудлардан келиб ҳар хил буюмларни сотиб юрган
шахсларнинг алдовига ишонманг;
 

- уйингизнинг эшик ва деразалари
мустаҳкамлигига эътибор беринг, кўчаларда, уйингиз атрофида мол мулкингизни, керакли буюмларингизни, очиқ майдонларда ва йўл бўйларида
чорва молларингизни қаровсиз қолдирманг. 

- автомашина эшиклари ва ойналарини очиқ ҳолда қолдирманг, автомашина ичида
пул ва бошқа қимматбаҳо буюмларингизни, шунингдек, автомашина калитларини
қолдириб транспорт воситасини олиб қочиш жиноятининг келиб чиқишига йўл
қўйманг;
 

Ҳурматли туман аҳолиси! 

Яна бир бор алоҳида таъкидлайман, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига зудлик
билан муносабат билдиришга, жиноят содир этганларга жазонинг муқаррарлиги
таъминланишига шахсан кафолат бераман.
 

Барчамиз жиноятдан холи янги Ўзбекистон учун
бирлашайлик!!!
 

Эътиборингиз учун раҳмат. 

  

   

Slide 1 of 1