Халқ депутатлари Зангиота туман Кенгашининг “Ёшлар сийёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси” ва “Маҳаллий бюджетни шакиллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия”ларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Доимий комиссия йиғилишида Халқ депутатлари Кенгаши котибият мудири Г.Турсунова, доимий комиссия раис ва аъзолари М.Турғунов, Ш.Муратов, Н.Мухиддинов, А.Шаповалов, Ё.Мирзахмедова, Ф.Раджабова,З.Назаров, И.Холмирзаев ва Н.Мухиддинова қатнашмоқдалар.
Кун тартибидаги масалалар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39 сонли қарори ижроси тўғрисида.
2. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида.
3. Халқ депутатлари Зангиота туман Кенгашининг доимий комиссиялар таркибларини тасдиқлаш тўғрисида.