МАВСУМИЙ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАРИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов «Жўра Охунов Шарқ Юлдузи» агрофирмаси ҳудудидаги фермер хўжаликларида олиб борилаётган мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларини ўрганди.
Хусусан, «Ҳамза Радивон миришкорлари» фермер хўжалиги ер майдонларида экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш, суғориш ҳамда келгуси ҳосил учун мустаҳкам замин яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
💧 Ўрганиш давомида айни кунларда олиб борилаётган суғориш ишлари, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш масалаларига эътибор қаратилди.
🌱 Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг дон ва ун маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришда ҳар бир гектар ердан самарали фойдаланиш ҳамда юқори ҳосил етиштириш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Масъулларга мавсумий агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш, экинлар ривожи учун зарур шароит яратиш ҳамда мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан тегишли вазифалар берилди.
🤝 Мазкур ўрганиш депутатлик фаолиятига оид 24 та тавсия доирасида ҳудудлардаги ҳолатни ўрганиш, аҳоли манфаатларини таъминлаш ва долзарб масалаларга ечим топишга қаратилган ишларга ҳамоҳангдир.