ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ: 10 ТА ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛДИ 🌱 Томорқадан самарали фойдаланиш — оила фаровонлиги ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим омили. Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич мазкур йўналишда амалий ташаббус кўрсатиб, кулупнай плантациясини ташкил этди. 🍓 Ушбу майдонда кулупнайнинг 10 дан ортиқ нави, жумладан, юқори сифатли ва серҳосил навлари етиштирилмоқда. Навларнинг хилма-хиллиги аҳоли дастурхонига узоқ муддат давомида сара маҳсулот етказиб бериш имконини яратмоқда. 🤝 Эътиборлиси, мазкур ташаббус орқали 10 та иш ўрни яратилиб, кам таъминланган оилалар аъзоларининг бандлиги таъминланди. Бу уларнинг меҳнат орқали даромад топиши ва оилавий фаровонлигини оширишига хизмат қилмоқда. 🌿 Шунингдек, томорқада гожи, ежевика ва малина каби мевалар ҳам парваришланмоқда. Бундай маҳсулотларни етиштириш даромад манбаларини кенгайтириш, бозоргир ва экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини ошириш учун имконият яратади.
📌 Депутатнинг ушбу ташаббуси ердан оқилона фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалий намунадир. Бу каби ишлар аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган 24 та тавсиядаги устувор вазифаларга ҳамоҳангдир. 🏡 Ҳар бир хонадонда мавжуд томорқадан унумли фойдаланиш орқали қўшимча даромад олиш, оила эҳтиёжи учун сабзавот, мева ва кўкатлар етиштириш мумкин. Қаровсиз қолган ерни обод қилиш эса дастурхон тўкинлиги ва рўзғор баракасига замин яратади. 🌿 Зеро, томорқа — меҳнат билан барака топадиган, оилага даромад келтирадиган бебаҳо имконият!