ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА СЕМИНАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Семинар доирасида делегация иштирокчилари 21-Сутлибулоқ сайлов округи депутати Юлдашев Ғолибжон Тург‘унпўлатовичнинг депутатлик фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Жумладан, иштирокчилар депутатнинг хизмат хонаси, фуқароларни қабул қилиш жараёнлари, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими ҳамда депутат томонидан округ ҳудудида амалга оширилган ишлар юзасидан тақдим этилган маълумотлар билан танишиб чиқдилар.
Танишув жараёнида депутатлик фаолиятини самарали ташкил этиш, сайловчилар билан доимий мулоқот ўрнатиш, мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилган ишлар семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.