ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгаши қарорларига мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини замонавий талаблар асосида ташкил этиш, уларнинг самарадорлиги, очиқлиги ва жамоатчилик олдидаги масъулиятини ошириш устувор вазифа этиб белгиланган.
Бугунги семинардан кўзланган асосий мақсад — Кенгаш фаолиятида тўпланган илғор тажрибаларни оммалаштириш ва амалий фаолиятни янада такомиллаштиришдан иборат.
👥 Семинарда вилоятдаги барча туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, Давлатобод тумани масъул ходимлари ҳамда депутатлар иштирок этиб, Янгиқўрғон туманида амалга оширилган ишлар билан танишдилар.