ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси Р. Мамажонов томонидан 40-сонли мактаб кутубхонаси фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида кутубхонада ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, китоб фондининг ҳолати ҳамда кутубхона хизматининг самарадорлиги атрофлича кўздан кечирилди.
Шунингдек, кутубхоначи томонидан янги адабиётларнинг тақдимоти ўтказилиб, уларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳамда ўқувчилар учун фойдалилиги ҳақида маълумотлар берилди.
Мазкур ўрганишлар доирасида кутубхона фаолиятини янада ривожлантириш, китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда ўқувчиларни китоб ўқишга кенг жалб этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.