35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Tomdibuloq OFYdagi bog‘lar faoliyati o‘rganildi
янв.21
Tumanda qurilish sohasida amalga oshirilayotgan ishlar o‘rganildi
янв.21
Qulumbet ovulidagi maktab qurilish ishlari o‘rganildi
янв.21
Doimiy komissiya yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Ko‘p qavatli uylar holati o‘rganildi
янв.21
Xalq deputatlari tuman Kengashi kotibiyati mudiri v.v.b A.Jaysanbayev “Sharq” OFYda hokim yordamchisi faoliyati bilan tanishdi.
янв.21
“Ayaqquduq” OFYda ichki yo‘llar va tungi yoritish holati o‘rganildi
янв.21
Aholiga sifatli tibbiy xizmat ko‘rsatish va davlat tibbiy sug‘urtasi tizimi ijrosi o‘rganildi
янв.21
Keregetov OFYdagi bog‘ holati o‘rganildi
янв.21
Aholiga sifatli tibbiy xizmat ko‘rsatish masalasi o‘rganildi
Sessiya

 Учқудуқда навбатдаги сессия: долзарб масалалар муҳокама қилинди

🟢Халқ депутатлари Учқудуқ тумани Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда аҳоли муаммолари, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, спорт ва жисмоний фаолликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ижроси каби муҳим масалалар кўриб чиқилди.

🟢 Шунингдек, Учқудуқ тумани ҳокимининг янги иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари этиб Ҳамраев Суннатилло Жамолиддинович тайинланди.

 Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, тегишли ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, доимий комиссия раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Кун тартибидаги асосий масалалар:
Аҳоли муаммолари билан ишлаш ҳолати – бу борада Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Б.Аҳмедов ахборот берди.

Ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлиги – ушбу масала юзасидан ҳам Б.Аҳмедов сўзга чиқди.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлиги – туман ИИБ бошлиғи А.Ражабов ҳисобот берди.

Спорт ва жисмоний фаолликни ривожлантириш – спорт мактаби директори У.Салимов ахборот қилди.

Янги иш ўринлари ва камбағалликни қисқартириш чоралари – бу ҳақда Ҳ.Мирманов ҳисобот берди.

“Давлат тили” ва “Реклама” тўғрисида"ги Қонунлар ижроси – Н.Жонпўлатова маълумот берди.

“Яшил макон” ва кўкаламзорлаштириш ишлари – экологик масалалар бўйича Ш.Баҳронов ахборот берди.

Сессия ишида депутатлар Учқудуқ туман ҳокимининг 2025 йил 28 мартдаги 67-5-76-қ/25 сонли  қарорини тасдиқладилар. Унга кўра, Ҳамраев Суннатилло Жамолиддинович Учқудуқ тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Сессия кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди. 

Slide 1 of 11