"Керегетов" сайлов округидан сайланган халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Е.Алданов томонидан "Керегетов" ОФЙ даги мактабгача таълим, мактаб ва оилавий шифокорлик пункти ўрганилди. Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-71-сонли Фармонининг 2-иловаси 27-банди ижроси юзасидан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича белгиланган вазифалар аҳамияти ҳамда тинчлик ва барқарорликни қадрлаш, тўй-ҳашам, маърака ва маросимларда ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик, ҳалоллик, шукроналик билан ҳаёт кечириш муҳимлиги туғрисида тушинтириш ишларини олиб борди.