Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Termiz tuman Kengashining navbatdagi doimiy komissiya yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Tadbirkorlar va o‘zini-o‘zi band qilgan fuqarolar OSHP hududida amalga oshirilgan ishlar faoliyati bilan tanishdi
янв.21
Kengash raisining o‘zi saylangan hududdagi Gulbahor OSHP faoliyati bilan tanishdi.
янв.21
Kengash raisining o‘zi saylangan hududdagi faoliyati
янв.21
Ayritom mahallasida keng qamrovli nazorat-tahlil tadbiri o‘tkazildi: Muammolar o‘rganildi, amaliy yordam ko‘rsatildi
янв.21
Deputatlar tomonidan targ‘ibot ishlarini olib borildi:
янв.21
Nazorat tahlili tadbirid davomida hududdagi bog‘cha hamda maktab sharoitlari o‘rganildi
янв.21
Mahalla yettiligi faoliyati yuzasidan nazorat-tahlil tadbiri o‘tkazildi
янв.21
Deputat nuroniylar holidan xabar olib, hududdagi ishlar bilan tanishdi
янв.21
Deputat hududlarda bo‘lib, aholi bilan ochiq muloqot o‘tkazdi
Халқ депутатлари  Наманган туман Кенгашининг еттинчи чақириқ 14-сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди

-2026 йилда Наманган туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида.

-Наманган туманининг 2026-йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида.  Наманган туман маҳаллий бюджетининг 2025-йил III-чорак даромадлар режасини ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобидан  маблағларни йўналтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 30-январдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб–таъмоилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-17-сонли фармонини тумандаги ижросини таъминлаш тўғрисида.

-Наманган тумани бўйича 2026-йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича, мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни тасдиқлаш ҳақида.

-Туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Тўйчиеванинг жорий йилнинг ўтган даври давомида “Аёллар дафтари”нинг 

6-босқичига киритилган хотин-қизларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-мартдаги ПҚ-103-сонли қарорининг ижроси юзасидан ҳисоботи.

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 24-майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлашда давлат органлари ва ташкилотларини фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда 2025 йилнинг 4-чорагида амалга оширилган фаолияти тўғрисидаги ахбороти.

-Экалогия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими бошлиғи Азимжон Қорабоевнинг туманда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепсиясида белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши ҳолати юзасидан ҳисоботи ҳақида.

-Наманган туманида экалогик мухитни соғломлаштириш, аҳолининг экалогик маданиятини ошириш, маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиб кетиш ишларини тартибга солиш бўйича Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси туман Кенгаши раҳбарининг ахбороти тўғрисида.

-Наманган туман ҳокимининг 2019 йил 4 апрелдаги “Наманган туман Оқ ер маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Тожибоев Жахонгир Ибрагимовичга Шўрқўрғон эзгу мақсад ММТП худудидан туяқушчиликга ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида”ги 858-сонли қарорига асосан ер ижара шартномасини тузиш ҳақида.

-“Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларини йўналтириш тўғрисида.

-Халқ депутатлари туман Кенгаши раисини тасдиқлаш тўғрисида.

Сессия якунида бошқа қарор лойихалари ҳам мухокама қилинди ва масалалар юзасидан раҳбар ва масъулларнинг ахборот ва ҳисоботлари эшитилиб,  қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган сессия якунида Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Slide 1 of 7