Улуғобод МФЙ “Қутлуғ қадам” кўчаси (4-уй) икки қаватли турар жой ҳовлисидаги касалланган икки дона 35-40 метр келадиган терак дарахти ушбу уйда яшовчи хонадон эгаларига ва уйнинг том қисмига об-ҳавонинг ўзгаришида яъни кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида хавф солиб келмоқда,-дейди депутат Н.Зикриёев. – Кўп қаватли турар жой ховлисидаги икки дона терак дарахти танисининг ва турли жойларидан чириб мустаҳкамлигини йўқотган. Аҳолининг мурожаатини ўрганиб чиқиб, Гулистон шаҳар ФВБ ҳамда Гулистон шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига йўналтирилган бўлиб, уларнинг хулосаларига таяниб депутатлик сўрови натижасида муаммони бартараф этишга муваффақ бўлди.