ДЕПУТАТ ВА САЙЛОВЧИЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Садриддинов Маъруфжон томонидан ўз сайлов округида ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари иштирокида депутат ва сайловчилар учрашуви ўтказилди.
Учрашув давомида ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган ижтимоий, иқтисодий ва инфратузилмавий масалалар, фуқароларнинг мурожаат ҳамда таклифлари тингланди.
Кўтарилган ҳар бир масала масъул ташкилотлар иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, уларни қонуний ва ижобий ҳал этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Фуқаролар мурожаатларининг ижроси депутатлик назоратига олинди.