ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Аралов Латифжон томонидан Тинчлик МФЙ Курама кўчасида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Учрашув давомида аҳоли томонидан маҳалладаги бир қатор долзарб масалалар кўтарилди. Хусусан, ҳудудда болалар учун мактабгача таълим муассасасига эҳтиёж мавжудлиги, шунингдек, кўчадаги электр устунлари ҳолати ва электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди.
📌 Депутат фуқаролар билдирган ҳар бир мурожаатни тинглаб, мавжуд ҳолатни ўрганди ҳамда масъул ташкилотларга белгиланган тартибда депутатлик сўрови юбориш ва масалалар ечими юзасидан амалий чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.
✅ Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши томонидан аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш, муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш ва депутатлик назоратини таъминлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда.