ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Экологик партияси Янгиқўрғон туман Кенгаши томонидан 1-сонли умумтаълим мактабида Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбекович ҳамкорлигида экологик тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик муаммоларнинг олдини олиш, табиатга масъулият билан муносабатда бўлиш, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий ташаббусини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўқувчиларга дарахт экиш, ҳудудларни ободонлаштириш, чиқиндиларни белгиланган тартибда жойлаштириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди.
Тадбир иштирокчилари ёш авлодда экологик маданиятни шакллантириш, табиатни асраш ва яшил ҳудудларни кўпайтириш ҳар бир фуқаронинг муҳим бурчи эканини таъкидладилар.