Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Ijtimoiy himoya masalalari deputat e’tiborida
янв.21
Toyloq tumanidagi Charog‘bon mahallasida aholi va saylovchilar bilan ochiq muloqot uchrashuvi tashkil etildi. Unda mahalla raisi, tuman Kengashi deputati Matluba Aminova hamda mahalla faollari ishtirok etib, fuqarolarning murojaatlarini tingladi
янв.21
Deputat tibbiyot muassasasi faoliyati bilan tanishdi
янв.21
#96_qonun Dastur ijrosi Qurilish ishlari deputat nazoratida
янв.21
#24_ta_masala
янв.21
Toyloq tumani Kengashi deputatlari “Yashil makon” tashabbusida faol ishtirok etmoqda
янв.21
#I-chorak_ish_reja_ijrosi
янв.21
#mart_oyi_ish_reja_ijrosi XALQ DEPUTATLARI TOYLOQ TUMANI KENGASHI ISH REJASINING MART OYIDAGI IJROSI
янв.21
TOYLOQDA JORIY YILDA 245 NAFAR FUQARONING MULK HUQUQLARI E’TIROF ETILDI
янв.21
#96_ta_qonun "Qo'shchinor" mahallasida "mahalla yettiligi" faoliyati yuzasidan
Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги етмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди

 Сессияга муҳокама этиш учун қўйидаги масалалар қўйилди: 

  

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил
28-февралдаги 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистонинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим
йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги
ПФ-27-сонли Фармони юзасидан қабул қилинган ҳудудий дастур ижроси тўғрисида.  

  

2. Ижтимоий ва ишлаб чиқариш ҳамда маҳаллалар
инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ижроси тўғрисида. 

  

3. Сўх туман Адлия бўлимининг тумандаги давлат органлари ва
ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқий қуллаш амалиёти ҳолати
тўғрисида. 

  

4. Туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил II-чорак ижроси,
туман маҳаллий бюджетининг 6-ойлик тасдиқланган даромадлар ва харажатлар
ёйилмасига киритилган ўзгартиришлар ва туман маҳаллий бюджетининг II-чорак
шаклланган қўшимча маблағларнинг сарфланиш йуналишари бўйича туман молия бўлими
бошлиғининг ҳисоботи. 

  

5. 3-сектор роҳбарининг 2023-йил 28-июлдаги 44/1-2290-сонли
хати тўғрисида. 

  

6. Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси-депутатлик гўруҳининг
2023-йил 17-июлдаги №13 сонли “Сўв таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли
томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликларининг сўв билан кафолатли таъминлаш
тўғрисида”ги хати тўғрисида. 

  

Сесия кун тартибига қўйилган биринчи масала юзасидан
маънавий-маърифий ишлар бўйича туман
ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов сўзга чиқиб, туманнинг “Инсонга эътибор
ва сифатли таълим йили”да кўрсатилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва йил
якунига қадар қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида сессия иштирокчиларига
маълумот берди.  

  

Иккинчи масала юзасидан туман хокимининг саноатни
ривожлантириш, капитал қурилиш, комуникациялари ва коммунал хўжалиги бўйича
ўринбосари Содиқжон Мурзоев маърўза қилди ва ўз сўзида туманда давлатимиз
раҳбарининг 408-сонли қарори ҳамда давлат дастурлари ва лойиҳалар асосида
туманда амалга оширилган ва амалга ошириладиган ишлар хусусида маълумот берди. 

  

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан сессия
иштирокчиларига Сўх туман адлия бўлими бошлиғи Бунёджон Эназаров маълумот
берди. 

  

Туман моляи бўлими мудири Зайлиддин Искандаров сессия кун
тартибидаги тўртинчи масалага оид маълумот берди. Мазкур масалага оид
депутатлар савол бериб, жавоблар олишди.  

  

Кун тартибидаги бешични масала хусусида Халқ депутатлари Сўх
тумани Кенгаши котибият мудири Масуджон Жумаев 3-сектор роҳбарининг 2023-йил
28-июлдаги 44/1-2290-сонли хати тўғрисида маълумот берди ва мазкур хатга асосан
3-сектор ҳудудидаги кам таъминланган фуқарога “Саховат ва кўмак” жамғармаси
ҳисобидан моддйи ёрдам бериш таклифи маъқулланди.  

  

Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутатлари Субҳонали
Нишонов ва Расулхон Қозиевларнинг Ҳазрати Али, Сариканда ва Сарибозорча
маҳалалларини суғориш ва ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Жўйи дам булоқ
бошига қўшимча дарвоза ҳамда тўғон қуриш, 4-сектор ҳудудидаги Касминон
массивини суғориш суви билан таъминлаш мақсадида махсус комиссия ташкил этиш ва
мазкур масалаларни ўрганиш ҳамда таклиф қилинадиган лойиҳаларни молиялаштириш
хусусида бидирилган таклифлари депутатлар томонидан маъқулланди.  

  

Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан
депутатлар ўз фикрларини музокара давомида билдирдилар. Қўйилган масалалар
бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва шу билан сессия якунланди.  

Slide 1 of 9