Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши 20-Истиқлол округи депутати Инобат Қодировна Нормуродова "Ҳазрати имом" МФЙ да маҳалла раиси Дилшод Комилов билан маҳалладаги янгиликлар хусусида суҳбат олиб борилди. Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганилди. Маҳалла фаолларининг таклиф ва тавсиялари билан танишилди. Сўнгра маҳалла раиси ҳамроҳлигида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, айни пайтда маҳалла ҳудудида кенг кўламли ишлар амалга оширилаябди. Хусусан "Кайкавус" каналидаги янгилик кишини қувонтиради. Неча йиллардан буён сув оқиб турган канал қишки чиқиндилардан тозаланиб бетон мосламалар билан таъмирланаябди. Албатта бу жойлар Гастрономик ва туризм кўчалар бўлиши ҳаммамизга аён, келгусида миллий ҳунармандчилик марказлари, хизмат кўрсатиш шахобчалари, миллий сувенирлар савдо дўконлари ташкил этилади. Бу ислоҳотларнинг ҳаммаси аҳоли фаровонлиги, тинчлиги ва юрт ободлигига хизмат қилиши шубҳасиздир.