Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЮЗАСИДАН ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЮЗАСИДАН ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Эгамбердиев Комилжон томонидан Янгиқўрғон тумани Архитектура ва қурилиш бўлимида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида мурожаатларни белгиланган муддатларда, қонуний ва холис кўриб чиқиш, фуқароларга асослантирилган жавоблар тақдим этиш ҳамда кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, масъул ходимларга ҳар бир мурожаатни алоҳида назоратга олиш, уларнинг ижросини таъминлаш ва натижалари бўйича фуқароларга ўз вақтида маълумот бериш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.