ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшанбек Раҳмонжонович сайлов округида жойлашган Обод маҳалласида бўлиб, фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди.
Ўрганиш жараёнида «Оғир ҳудуд» лойиҳаси доирасида асфальтланиши белгиланган маҳалла ички кўчасидаги мавжуд муаммолар кўздан кечирилди.
Масала мутасадди ташкилотлар иштирокида жойида муҳокама қилиниб, тегишли чоралар кўрилди. Натижада фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилиб, муаммо бартараф этилди.
✅ Аҳоли манфаатларини таъминлаш, мурожаатларни ўз вақтида ўрганиш ва муаммоларга амалий ечим топиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.