Yangiliklar

ДАВЛАТ ЕР КАДАСТРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

ДАВЛАТ ЕР КАДАСТРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан Янгиқўрғон тумани Кадастр палатасида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августдаги 666-I-сонли Қонуни ижроси, ер участкалари ҳисобини юритиш, кадастр маълумотларининг тўғри шакллантирилиши ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган хизматлар ҳолати таҳлил қилинди.
Шунингдек, ердан оқилона ва самарали фойдаланиш, ер участкаларига оид маълумотларни белгиланган тартибда юритиш, ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларида қонунчилик талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш давомида масъул ходимлар билан суҳбат ўтказилиб, мавжуд иш жараёнлари кўриб чиқилди. Қонун ижросини самарали таъминлаш, кадастр соҳасида очиқлик ва аниқликни кучайтириш ҳамда фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 1