Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputatlıq sorawı tiykarında, puqaralar múrájatı unamlı sheshildi.
янв.21
Deputattıń baslaması menen ishki jollar mashqalası sheshilmekte.
янв.21
«Gezektegi turaqlı komissiya májilisi bolıp ótti».
янв.21
"Suw - ómir girewi, máhálledegi mashqalalardıń sheshimine qaray qádem".
янв.21
Ózbekstan Ekologiyalıq partiyası rayonlıq Keńesi deputatlíq toparınıń májilisi bolıp ótti.
янв.21
XALIQ DEPUTATLARI TAXTAKÓPIR RAYONI KEŃESI 2026-JILDIŃ MART AYI USHIN BELGILENGEN ÁHMIYETLI WAZIYPALAR
янв.21
«Deputat máhalle»de joybarı.
янв.21
«Deputat máhalle»de joybarı.
янв.21
Taxtakópir rayonı ÓzLiDeP deputatlíq toparíníń is-rejesine tiykar gezektegi májilisi bolíp ótti.
янв.21
DEPUTAT SORAWÍ SHÍǴARÍLDÍ.
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ йигирманчи сессияси бугун 2026-йил 10-февраль куни соат 14:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ йигирманчи сессияси бугун 2026-йил 10-февраль куни соат 14:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди. 

Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, ижро органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

 Сессия йиғилишида туманга оид бир қанча масалалар кўриб ўтилди. 

Шундан:

Кўкдала туманида ва тумандаги маҳалла ҳудудларидаги 2026-йилги Наврўз сайли байрамига тайёргарлик кўриш ва уни тартибли ихчамлаштириб ўтказиш бўйича чора тадбирлар тўғрисида;

Туман Ички Ишлар Бўлими бошлиғи, полковник Р.Г.Темировнинг туманда жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарлик профилактикаси соҳасида 

2025-йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботи тўғрисида;

Мажбурий ижро бюроси Кўкдала тумани бўлими бошлиғи, 1-даражали юрист У.Д.Номозовнинг 2025-йил 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида;

Халқ депутатлари кўкдала туман Кенгашининг 2026-йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳамда туманга оид бир қанча масалалар кўриб ўтилди.

Slide 1 of 4