Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати А.Фозилов ўз сайлов округи ҳудудидага сайловчилари билан навбатдаги учрашувини ўтказди. Учрашув давомида фуқаролар томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда аҳолига қулайлик яратишга қаратилган қатор масалалар кўтарилди.
Жумладан, маҳалла ичидан автобус қатновини йўлга қўйиш бўйича мурожаат ижобий ҳал этилди. Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар белгиланиб, жамоат транспорти ҳаракати йўлга қўйилди.
Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган бошқа таклиф ва муаммолар атрофлича ўрганиш ҳамда ижобий ечим топиш мақсадида депутат назоратига олинди. Уларнинг ижроси юзасидан масъул идоралар билан ҳамкорликда манзилли ишлар амалга оширилиши белгиланди.