35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

БОЛАЛАР ОРОМГОҲИДА МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ

БОЛАЛАР ОРОМГОҲИДА МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович томонидан “Нанай” болалар оромгоҳида келиб тушган мурожаат юзасидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида оромгоҳга кириш қисмида катта ҳажмдаги сув оқими мавжудлиги, аввал фойдаланилган автомобиль кўприги бузилиб кетгани сабабли транспорт воситалари ҳамда фуқароларнинг ҳаракатланишида қийинчиликлар юзага келаётгани аниқланди.
Мазкур ҳудудда янги кўприк қурилиши болалар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, оромгоҳга хавфсиз ва қулай кириб-чиқиш имкониятини яратишда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Мурожаат юзасидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда муаммони бартараф этиш ва тегишли амалий чораларни кўриш вазифалари белгилаб олинди.

Slide 1 of 1