Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Демурсад МФЙ “Маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди

Демурсад МФЙ “Маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди

✅ Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Мавлонов ҳамда туман Кенгаши бош мутахассислари, туман Экология партия раиси Қ.Ҳасанов томонидан “20-Демурсад” сайлов округида сайловчилар билан навбатдаги учрашув ўтказилиб, ҳудуддаги мавжуд ҳолат жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

✅ Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Мавлонов ҳамда туман Кенгаши бош мутахассислари, туман Экология партия раиси Қ.Ҳасановлар томонидан Демурсад МФЙ “Маҳалла еттилиги” фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

👥 Ўрганиш давомида “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳамда маҳаллада амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари таҳлил қилинди.

🔍 Шунингдек, давлат дастурлари ва Кенгаш қарорлари ижросини таъминлаш, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

📝 Ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, “Маҳалла еттилиги” фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда аҳоли мурожаатларига тезкор ва сифатли ечим топиш юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

🤝 Маҳаллаларда аҳоли фаровонлигини юксалтириш, давлат органлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда “Маҳалла еттилиги” фаолияти устидан депутатлик назорати изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 1