Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

📌 Депутат ва маҳалла еттилиги ҳамкорлик

Депутат ва маҳалла еттилиги ҳамкорлик

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ф.Мамажонов  Кенгаш Бош мутахассиси А.Абдуфатоевлар томонидан “18-Чашма” сайлов округидаги Чашма МФЙда маҳалла еттилиги вакиллари билан ҳамкорликда аҳоли хонадонларига ташрифлар амалга оширилди.

🏡 Ташриф давомида Булоқбоши кўчасида яшовчи фуқаролар билан учрашув утқазилди ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ҳамда оилавий даромадларни ошириш масалалари бўйича тавсия ва тушунтиришлар берилди.
🌱 Шунингдек, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва томорқа имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан амалий маслаҳатлар берилди.
🔍 Учрашувлар давомида фуқароларнинг мурожаатлари ва таклифлари ўрганилди.
🤝 Аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш йўналишларидан бири ҳисобланади.

Slide 1 of 1