Ҳафталик фаолият юзасидан таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилди
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ҳамда Котибият мудири томонидан ҳафталик фаолият натижаларига бағишланган таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилди.
📊 Йиғилиш давомида ўтган ҳафта мобайнида амалга оширилган ишлар, депутатлар ва доимий комиссиялар фаолияти, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати, белгиланган вазифалар ижроси атрофлича таҳлил қилинди.
🔍 Шунингдек, иш жараёнида йўл қўйилган камчиликлар ва муаммолар муҳокама қилиниб, бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
📋 Масъул ходимларга ижро интизомини мустаҳкамлаш, депутатлик назорати самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли мурожаатларига ўз вақтида ва сифатли муносабат билдириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
🤝 Йиғилишда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш янада устувор вазифа экани таъкидланди.