Yangiliklar

Кўп йиллардан буён “Қораполвон” ҳамда “Радивон” маҳаллалари аҳолисига ноқулайлик туғдириб келаётган, Наманган сой устига қурилган кўприкни қайта барпо этиш бўйича режалар ҳақида аввал маълум қилинган эди.

Бугун туман ҳокими, халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ўз сайлов округида бўлиб, замонавий талаблар асосида мустаҳкам ва хавфсиз тарзда қуриладиган янги кўприкни барпо этиш юзасидан олиб борилаётган тайёргарлик ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Ўрганиш давомида қурилиш ишларини қисқа муддатларда ва сифатли амалга ошириш, шунингдек, қурилиш жараёнида аҳоли учун хавфсиз қатнов йўлини ташкил этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Мазкур лойиҳа аҳоли учун янада қулай шароит яратиш, транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳудудлар ўртасидаги инфратузилмани яхшилашга хизмат қилади.

Slide 1 of 6