Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
ОНА-БОЛА СОҒЛИГИ--ЖАМИЯТ БОЙЛИГИ.

 Онанинг соғлиги бевосита жамият ривожига дахлдордир. Она саломат бўлса, дуркун фарзандлар дунёга келади. Соғлом гўдак эса--келажак пойдеворидир. Жонажон юртимизда ҳамиша она ва бола соғлиги учун эътибор қаратилади. Республикамизда фаолият олиб бораётган 47та туманлараро перинатал марказлар ташкил этилиб, фаолият олиб бораётган бўлса, улардан бири бизнинг туманимиздагиси ҳисобланади.-дейди туғруқ комплекси врачи туман Кенгаши депутати
Ш.Аслонова.  

 Муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан уч туман она-боласи учун хизмат кўрсатадиган бу маскан 80 шифо ўрнига эга. Барча жиҳозларга, тиббиёт анжомларига эга бўлган бу тиббиёт масканида Ўзбекистоннинг келажак авлоди кўз очади, оналарнинг сиҳатлиги Давлат муҳофазасидадир.  

Ромитан туманидаги перинатал марказ энг сўнгги русумдаги, замонавий тиббиёт анжомлари билан таъминланиб қолмай, малакали мутахассислар ҳам фаолият олиб бормоқда. Чақалоқлар учун олиб келинган сунъий нафас мосламаларини, дунёга кўз очган гўдакларнинг янги ҳаётга тезроқ мослашувини кўриб, келажак авлод саломатлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлардан фахрланасан киши. 

 Ана шу замонавий масканда йилига 2277 нафар чақалоқлар дунёга келиб, соғлиги назорат қилинмоқда. Оналар ва болалар ўлимининг кескин камайгани, ногирон фарзандлар туғилишининг олди олинаётганлиги бу она- бола соғлигига эътибор - жамият бойлигига эътибор ошганлигидан деб ўйлайман. Она ва бола соғлом экан, серқуёш Ўзбекистонимиз дунёга юз тутиб, ривожланиш зиналаридан одимлайверади.  

 

 

Slide 1 of 1