35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
Қоровулбозор тумани тиббиёт бирлашмасида Рентгеноскопия аппарати фойдаланишга топширилди.

Қоровулбозор тумани тиббиёт бирлашмаси “Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган эди. Ажратилган 649 млн сўм маблағ эвазига замонавий, сўнгги русумдаги Рентгеноскопия аппарати харид қилиниб фойдаланишга топширилди.  

Хитой халқ Республикасида ишлаб чиқарилган мазкур ускуна ёрдамида беморларни контраслаш усули билан текшириш, буйракдаги тош, ошқазон ва 12 бармоқли ичак касалликлари, таянч-ҳаракат системасидаги ўзгаришларни аниқ кўриш билан бир қаторда, нафас олиш органларини тўлик текшириш имкониятини яратади. 

Шу вақтга қадар беморлар бундай текширувдан ўтишлари учун вилоят марказига боришлари талаб этилган бўлса, эндиликда ушбу ускунанинг туманимизда ўрнатилганлиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати ошишига, хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.  

Туманимизда амалга оширилаётган бу каби ишлар президентимиз томонидан илгари сурилган “Тиббиётдаги ислоҳотлар-инсон қадри учун” ғоясига уйғун равишда давом этмоқда. 

Slide 1 of 3